Доғистоннинг биринчи хоними вафот этди
Олам
−
04 Февраль 2024 25766 1 дақиқа
Россия Федерацияси таркибига кирувчи Доғистон республикаси раҳбари Сергей Меликовнинг рафиқаси Галина Меликова узоқ давом этган хасталикдан сўнг Москвада вафот этди. Бу ҳақда Доғистон раҳбари матбуот хизмати 2 февраль куни маълум қилди.
Сергей Меликовга Telegram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида биринчилардан бўлиб Давлат думаси депутати Хизри Абакаров ҳамдардлик билдирган.
2021 йилдан бери Доғистонни бошқариб келувчи генерал-полковник Сергей Меликов республика раҳбари этиб тайинланишидан олдин Ставрополь ўлкасида сенатор бўлиб ишлаган. У бўлажак рафиқаси билан ҳарбий академияда учрашган ва жуфтлик 1993 йилда турмуш қурган.
Галина Меликова 1961 йилда Рязань шаҳрида туғилган. У ҳарбий шифокор, заҳирадаги тиббий хизмат лейтенанти бўлган. Сергей унинг иккинчи турмуши бўлиб, Меликовлар учрашганда аёл 12 ёшли ўғли Дмитрийни тарбиялаётган эди. 2000 йилда уларнинг Михаил исмли фарзандлари дунёга келган. Дмитрий 2007 йил 2 августда Доғистоннинг Сергокъала вилоятида жойлашган Кадиркент қишлоғи яқинида жанговар топшириқни бажараётиб вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг 39-президенти Жимми Картернинг рафиқаси, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Розалин Картер 96 ёшида вафот этган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь