Доғистонлик MMA жангчиси 3 йилдан кўпроққа қамалди
Спорт
−
04 Апрель
7041Москванинг Дорогомиловский суди доғистонлик ММА жангчиси, “Hardcore Fighting” лигаси аъзоси Сирожиддин Муртозалиевни ноқонуний равишда тўппонча сақлагани учун уч йил-у икки ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Суд Муртозалиев Сирожиддин Арсеновични Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 222-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда (ноқонуний қурол сақлаш) айбдор деб топиб, 3 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди”, дейилади суд ҳужжатида.
Ҳукм матнида айтилишича, судланувчилар интернет орқали “Glock” тўппончасининг совуқ версиясига буюртма берган, шундан сўнг уни ҳарбий қуролга айлантирган.
Қайд этилишича, спортчига қуролни сотганлар ўз айбини тан олмаган. Уларнинг сўзларига кўра, спортчи бўш қурол сотиб олган. Иккинчи маҳкумнинг хонадонини тинтув қилиш чоғида эса полиция ходимлари кўп миқдорда пичоқ, сохта граната, телескопик таёқлар ва бошқа турдаги ноқонуний буюмларни топган.