Доғистонда теракт уюштиришни режалаштирган 5 киши қўлга олинди
Олам
−
02 Декабрь
1736Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон республикасида теракт уюштиришда гумонланиб, беш киши қўлга олинди. Бу ҳақда куч ишлатар тизимларидаги манбасига таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Доғистонда терактлар режалаштирган беш киши қўлга олинди. Гуруҳ Кизляр туманида ташкил этилган. Улар қўлбола портловчи қурилмалар ясаш учун зарур бўлган компонентларни сотиб олиб, уларни яширин жойда сақлаган”, дейилади хабарда.
Доғистон Олий судига кўра, Махачқалъанинг Совет туман суди гумонланувчиларни икки ойга ҳибсга олишга қарор қилган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 205,4-моддаси 1-қисми (Террористик жамоа ташкил этиш ва унда иштирок этиш), 223,1-моддаси 3-қисми (Портловчи моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш), 30-моддаси 1-қисми ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (Жиноятга тайёргарлик – террористик акт) билан жиноий қўзғатилган. Агар улар мазкур моддалар бўйича айбдор деб топилса, умрбод қамалиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция портловчи моддалар ёрдамида теракт тайёрлаётган ИШИД террорчилик ташкилотининг икки тарафдорини қўлга олган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчилардан бири интернетдан портловчи моддалар ва бомба йиғиш йўллари ҳақидаги маълумотларни қидира бошлаганидан сўнг уни кузатишни бошлаган. Шундан сўнг полиция икки нафар гумонланувчини қўлга олган.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь