ДНК тести ҲАМАС етакчиси Синварнинг ўлимини тасдиқлади – ОАВ
Олам
−
17 Октябрь
5593ДНК намуналарини ўрганиш Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг Ғазо секторида ўлдирилгани фактини тасдиқлади. Бу ҳақда Исроилнинг “Kan” давлат телерадиокомпанияси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, бу ҳақда Исроил хавфсизлик хизматларидаги манбалар гапирмоқда. “Kan” манбаларининг таъкидлашича, Синварнинг шахсини аниқлаш унинг ўтмишда Исроил қамоқхоналарида бўлганлиги туфайли осонлашган.
Аввалроқ, Исроил армияси матбуот хизмати Ғазо секторидаги жанглар чоғида 3 нафар фаластинлик ўлдирилгани ва улардан бири, тахминларга кўра, Синвар бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Унинг баёнотига кўра, ҳозирда ҳарбийлар ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқламоқда.
“Sky News Arabia” манбаси ҳам Рафаҳда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўлдирилганини тасдиқлади, бироқ ҳозирча расмий хабарлар йўқ.
Яҳё Синвар Ғазо секторида туғилган ва ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти асосчиларидан бири. У 22 йилдан ортиқ вақтини Исроил қамоқхоналарида ўтказган ва 2011 йилда 1027 нафар фаластинлик асирни 2006 йилда гаровга олинган исроиллик аскар Гилад Шалитга алмашиш бўйича келишув доирасида озод этилган. 2017 йилда Синвар Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчисига айланди ва шу йил август ойи бошида бутун ташкилотнинг Сиёсий бюросининг янги раҳбари этиб сайланди. Бу лавозимда у 31 июль куни Теҳронда ўлдирилган Исмоил Хония ўрнини эгаллади.