ДХХ ерни ноқонуний пуллаётганларни қўлга олди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган шахс чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 3,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 500 млн сўм талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 110 минг доллар ва 100 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган ҳолатда эса, Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Амударё туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахснинг ишончига кириб, аслида бошқа бир фуқарога қуёнчиликни ривожлантириш учун Тахиатош тумани ҳудудидан ажратиб берилган 169 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтган ва унинг 50 гектар қисмини ҳар гектарини 1000 доллардан жами 50 минг долларга сотишини маълум қилган. Аммо тадбикор сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг