Тошкентда 4 млн долларга ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 50 сотих ерни 4 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтда қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 35 ёшли фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига кирган. Хусусан, улар ўзларига тегишли бўлмаган Мирзо Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн долларга сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг доллар, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш, архитектура ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг доллари сўраб, олдиндан 100 минг доллари талаб қилган.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар 200 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 18 сотих ерни 25 минг долларга сотишга уринган фермер қўлга тушганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ДХХ фирибгарлик ер МЧЖ фирибгарлар тезкор тадбир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг