ДХХ Сирдарё ҲЭТКнинг икки ходимини қўлга олди (видео)

3-саҳифа

image

“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг икки нафар ходими тадбиркорнинг тармоққа ноқонуний уланиши учун кўмаклашиш эвазига деярли 10 минг доллар сўрагани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Сирдарё ҲЭТКнинг икки ходими маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга қарашли Гулистон тумани ҳудудидан ўтувчи Сирдарё ўзанидан қум-шағал қазиб олиш “карьер”ига электр энергияси улаб бериш учун 1600 кВт кучланишга эга бўлган 1 дона электр трансформатори, 100 дона бетон симёғоч, 17,5 км. масофага етадиган юқори кучланишли электр симлари ва бошқа эҳтиёт қисмларни тегишли тартибда расмийлаштирмасдан “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ҳисобидан чиқариб беришни ваъда қилган. Шунингдек соҳага тегишли идорадан ушбу уланадиган электр тармоғига техник шартларда қайд этилган талаб асосида ижобий хулоса олиб бериш ҳам келишилган. Ходимлар бу хизмати эвазига 510 млн сўм ва 5 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг Давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш ва ривожлантириш хизмати ходими олдиндан 300 млн сўм ҳамда 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у 5 минг АҚШ долларини шериги - корхонанинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимига берган вақтида у ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг