ДХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва Миллий гвардия офицерлари Қуролли Кучлар академиясида малака оширади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилади:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига юридик шахс бўлмаган тармоқ маркази мақомини бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ҳарбий таълим муассасаларининг, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг профессор-ўқитувчилар лавозимларидаги офицер кадрлари қайта тайёргарликдан ўтадилар ҳамда малакасини оширадилар.

Шунингдек, қайта тайёргарликдан ўтган ва малакасини оширган профессор-ўқитувчилар лавозимларидаги офицер кадрларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган намунадаги сертификат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

академия Қуролли Кучлар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг