ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилди

Спорт

image

Бугун, 6 апрель куни Тошкент шаҳрида футбол бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) кубоги баҳсларининг Тошкент шаҳар босқичи юзасидан брифинг ўтказилди.

Брифингда футбол ва мини футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилгани эълон қилиниб, маҳаллалар ўз жамоаларини тайёрлаши, тегишли комиссияга ҳужжатларини такдим этиши сўралди. 

Тадбирда Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси масъул ходимлари, туман бўлимлари бошлиқлари, Тошкент шаҳар хокимлиги, Спорт бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бошқармаси мутасаддилари, туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳалла ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари раҳбарлари ҳамда спорт мактаблари директорлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, брифингга ОАВ вакиллари, жумладан, телевидение, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги фаол блогерлар таклиф этилди.

Брифингда ўзбек футболи фаҳрийси Биродар Абдураимов сўзга чиқиб, турнир иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Зоҳир Акромхонов турнир қатнашчиларини мусобақа низоми билан таништирди.

Шунингдек, брифингда мусобақада қатнашаётган туманларнинг тегишли ташкилотлар мутасаддиларига қайд этилган низомдан келиб чиқиб, ўз ҳудудида футбол ва мини футбол мусобақаларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Тадбир якунида тез орада шаҳар босқичи баҳсларига қуръа ташланиши қўшимча қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент футбол мини футбол Давлат хавфсизлиги хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг