Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Спорт
−
20 Май
5258Кеча, 19 май куни ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова БАА мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этган Келдиёрова чемпионлик баҳсида Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори, италиялик Одетте Жуффрида билан беллашиб, имкониятни бой берди. Ушбу натижа орқали Келдиёрова жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 1400 очкога эга бўлди.
Турнир давомида Ўзбекистон вакили Ана Виктория Пулиз (Хорватия), София Фиора (Аргентина), Бинта Ндиае (Швейцария) ҳамда Ҳибики Шираиши (Япония)ни мағлуб этишни уддалади.
Ҳозирда Келдиёраванинг кумуш медали умумжамоа ҳисобида Ўзбекистоннинг 4-ўринни эгаллашига замин яратган. Турнирда 1 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиққан Италия ҳозирча 1-ўринни банд этган. Кучли учликдан Мўғулистон ва Грузия жамоалари ўрин олган.
LiveБарчаси