Дипломатияда ноодатий лаҳза! Икки Президент “корейсча юракча”ни кўрсатди (видео)

World

image

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва ва Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён расмий учрашувдан сўнг камералар қаршисида қўллари билан “бармоқ юрак” ишорасини кўрсатиб, суратга тушди. Бу ҳолат эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Икки давлат раҳбари бугун, 28 июль куни Бразилия пойтахтида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг журналистлар қаршисига чиққан. Савдо ва инвестицияларга бағишланган учрашув якунида улар кулиб, қўллари билан Жанубий Кореяда машҳур бўлган “юрак” ишорасини кўрсатган.

Мазкур ишора Корея маданиятида меҳр, дўстлик ва яқинлик рамзи ҳисобланади. У K-поп ва корейс оммавий маданияти таъсирида бутун дунёга тарқалган.

Учрашув давомида эса томонлар иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган. Жумладан, Жанубий Корея ва MERCOSUR ўртасидаги эркин савдо келишуви бўйича музокараларни тезлаштириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишилган. Шунингдек, муҳим фойдали қазилмалар, таъминот занжирлари ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кун тартибидан жой олган.

Икки етакчининг самимий ишораси эса расмий учрашувнинг энг кўп эътибор қаратилган лаҳзаларидан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтган давлат банкети чоғида Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан бирга селфи олганди. Бу ҳолат икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар илиқлашиб бораётганининг рамзий ифодаси сифатида баҳоланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends