Дилшод Саиджонов АОКАнинг янги директори этиб тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугуннинг ўзида АОКАда бўлиб ўтган йиғилишда Саиджанов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Дилшод Саиджонов бугунгача ташкилот директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Дилшод Саиджонов – 1982 йил 19 март куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

Мутахассислиги бўйича – халқаро муносабатлар тарихи ва назарияси, Тизимлаштирилган таҳлил ва прогнозлаштириш.

Дилшод Саиджонов меҳнат фаолиятини “Кондиционер” қўшма корхонасида котиб-референт, таржимонликдан бошлаган.

 2005-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро институтининг директор ёрдамчиси, ахборот таҳлил бўлимида илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим;

2008-2009 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши девонининг ташқи хавфсизлик масалалари бўйича Гуруҳнинг амалиётчиси;

2009-2014 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши девонининг ғоявий ҳимоя масалалари бўйича Гуруҳнинг етакчи консультанти;

2014-2017 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши девонининг ахборот-ғоя соҳасида таҳдид ва чақириқларга қарши кураш масалалари бўйича Гуруҳнинг етакчи инспектори;

2017-2018 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиамарказ етакчи мутахассиси;

2018-2019 йилларда – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида етакчи мутахассис;

2019 йил февраль – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи;

2019 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Комилжон Алламжонов Саида Мирзиёева Дилшод Саиджонов

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг