Дилором Каримова Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланди
Маданият-санъат
−
27 Август 2020
24723Актриса, “Илҳақ” фильмидаги роли билан яна бир бор томошабинлар қалбидан жой олган актриса Дилором Каримова Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 27 август куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирланди.
Маълумот учун, Дилором Каримова 1948 йилнинг 9 февраль куни Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Ижодий фаолиятини 1967 йилдан бошлаган. Айни вақтда мустақил ижодкор.
Томошабинлар Дилором Каримовани ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қўйилган “Парвона”, “Юрак сирлари”, "Қароқчилар”, "Оқшомдан тушгача", "13-раис", " Юлдузли тунлар", "Алвидо ҳаёт", "Алдагани хотин яхши" спектакллари, “Қуёши ботмайдиган юрт”, "Забаржад", "Нариги соҳилда қолган болалик", " Новда", "Паризод", "Танҳо қайик", "Илҳақ" каби фильмлар ва телесериаллар орқали яхши танийди.
Шунингдек, Президент фармони билан хонанда Оғабек Собиров ҳам Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланди.
LiveБарчаси