“Dili me” терговдан қочиб юрган – ИИББ
3-саҳифа
−
16 Март 2023
14544Аввалроқ “Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров)га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган таниқли блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров) жорий йилнинг 23 январь куни фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, блогер ўзининг куёви (синглисининг турмуш ўртоғи)ни калтаклаган. Бунга куёв П.А. блогернинг синглисини ургани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Қайд этилишича, Ўрозбоев (Назаров)нинг куёви у билан тенгдош.
Ҳозирча П.А. блогернинг синглисини калтаклагани ҳақида расмий маълумот берилмади.
Маълумот учун, “Dili me” тахаллуси билан танилган Дилшод Ўрозбоев (Назаров) 1999 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
У Instagram'да 3,2 миллион обуначига эга. У блогерликдан ташқари актёрлик билан ҳам шуғулланади. Шунингдек, Дилшод ўзининг шахсий ресторан бизнесини ҳам йўлга қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь