Диққат: Туркияга борувчилар учун янги талаб қўйилмоқда

Олам 9855
image
-

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Туркияга ташриф буюрувчи чет элликлар, шу жумладан мамлакат фуқаролари, келишидан 72 соат олдин ўзларининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган электрон сўровнома-анкетани тўлдириши шарт бўлади. Ушбу анкета тўлдирилмаса, уларнинг самолётга чиқиши тақиқланади.

Ўша вақтга қадар йўловчилар самолёт бортида берилган қоғоз сўровномаларни тўлдиради. 

"2021 йил 15 мартдан бошлаб Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркияга олиб борадиган барча рейсларда (транзит рейслардан ташқари) қоғозли COVID сўровномасини тўлдириш талабини олиб ташлайди. Бунинг ўрнига барча мамлакатлар фуқаролари (шу жумладан Туркия) учун қуйидаги талаблар қўйилади: 

йўловчилар бу https://register.health.gov.tr/ веб-сайт орқали Туркияга келишидан 72 соат олдин анкета тўлдириши керак; 

йўловчилар тўлдирилган аризани босиб чиқариши ёки уни қурилмага (смартфон, планшет ва бошқалар) юклаб олиши керак; 

йўловчилар аэропортда авиакомпания ходимига анкетанинг чоп этилган ёки қурилмага юклаб олинган шаклини тақдим этиши шарт. Анкетасиз самолётга чиқиш тақиқланади", дейилган хабарда. 

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳам ушбу вазиятдан ўзбекистонликларни огоҳлантирган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 403
Рейтинг: 3
Теглар
t
×