Диққат! Тошкентда ўта оғир жиноятни содир этишда гумонланаётган шахс қидирилмоқда

Жамият

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўта оғир жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсни топишда кўмаклашишни сўрамоқда.

Билдирилишича, ҳозирда 35 ёшли аёлга совуқ қурол билан тан жароҳатлари етказганликда гумонланаётган 1986 йилда туғилган Бехроз Хамракулович Мустафаев қидирилмоқда.

“Агар сизда гумонланувчининг турар жойи ҳақида бирор маълумот бўлса, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингиз мумкин: (71) 258-02-42, (98) 310-55-01, (98) 124-81-82, (95) 002-03-02. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан  миннатдорлик билдиримаз”, дейилади хабарда.

Бошқарма ахборот берган шахснинг махфийлиги сақланишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув

Баҳолаганлар

5290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг