Диққат! Тошкентда 26 ёшли аёл қидирилмоқда

Жамият 15490
image

Тошкентда бедарак йўқолган 26 ёшли Виктория Кузнецова қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 1995 йилда туғилган Виктория Сарваровна Кузнецова жорий йилнинг 4 май куни соат тахминан 21:30 да Сергели тумани, Учувчилар шахарчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочи қора узун.

Эгнида: кул ранг футболка, қора жинси шим, оёғида кроссовка бўлган.

“Агар сиз Кузнецова Виктория ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилган хабарда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 784
Рейтинг: 3
Теглар
t
×