Диққат, қидирув! 19 ёшли йигит машинада кетиб, қайтмади

Жамият

image

Тошкентда уйидан машинада чиқиб кетган 19 ёшли йигит қидириляпти. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 3 август куни ошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Аёл шу йил 1 август куни соат 22:00ларда бирга яшовчи ўғли 19 ёшли Комилхон Усмонов ўзининг давлат рақам белгиси 01 Z 455 RA бўлган Captiva русумли автомобилида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ҳозирда Комилхон Усмоновни қидириб топиш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Фуқароларимиздан Комилхон Усмонов ёки унинг бошқарувидаги “Каптива” автомашинаси ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсалар ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг