Диққат! Элчихона Туркияга кириш шартларини маълум қилди
Жамият
−
26 Апрель 2021
8290Туркия Республикаси Ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси хабар берди.
Қоидага мувофиқ, Туркияга келишдан 72 соат олдин ПЗР тестидан ўтиш ва инглиз тилига таржима қилинган QR-кодли тегишли маълумотмона олиниши керак. Маълумотномада Negative Sars-CoV-2 PCR сўзлари ёзилган бўлиши лозим;
Шунингдек, https://register.health.gov.tr ҳаволаси орқали Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ПЗР тестини топшириш тўғрисидаги шаклни тўлдириш керак . Бунда хорижга чиқиш паспортида ёзилгани каби инглиз тилида исм, фамилия, телефон, электрон почта, авиарейс, Туркияда вақтинча туриш манзили, Туркияга келгунга қадар охирги 10 кун ичида ташриф буюрган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Тўлдирилган ариза шаклини чоп этинг ва уни мобил қурилмага (смартфон, планшет ва ҳ.к.) юклаб олинг – анкетани тўлдиргандан сўнг саёҳат пайтида тақдим этилиши керак бўлган шахсий HES-коди ҳосил бўлади, Туркияда меҳмонхона, қатор объектларни зиёрат қилиш ва тадбирларда иштирок этиш учун ушбу HES-кодни кўрсатиш талаб этилади. HES-кодини босма шаклда ҳам, мобил қурилманинг экранида ҳам тақдим этиш мумкин.
Жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига қоғозга чиқарилган ёки мобил қурилмага юклаб олинган сўровномани тақдим этиш лозим. Анкетасиз самолётга чиқиш рад этилади.
Таъкидланишича, Туркияга HES-кодисиз келган хорижий давлатларнинг фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин.
Ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли эмас.
Қайд этиш жоизки, Туркияда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддийлашмоқда. Бундан аввалроқ, мамлакатда 3 кунлик тўлиқ локдаун эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь