Дибалага Испаниянинг гранд клуби қизиқиш билдирмоқда   

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” клубини тарк этган ҳужумчи Пауло Дибала Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда “Tuttosport” нашри хабар берди.   

Манбага кўра, Мадрид клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсио жамоани тарк этса, “лос бланкос” раҳбарияти 28 ёшли аргентиналик футболчига таклиф билан чиқади.   

26 ёшли Асенсио Англиянинг “Ливерпуль” жамоасига кўчиб ўтишга яқин турибди. Ярим ҳимоячининг “Реал” билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

Маълумот ўрнида, Дибала шу йилнинг 30 июнь куни эркин агентга айланади. “Реал”нинг қизиқишидан олдин, Дибалага асосий даъвогар сифатида Миланнинг “Интер” клуби кўрилаётган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Дибала

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг