Роналдудан сўнг “Ювентус” Дибаланинг жамоаси бўлади – Кьеллини

Спорт 1534
image

“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га ўтгани ҳақида фикрларини билдирди.

“Криштиану каби жаҳон даражасидаги футболчи сиз учун ўйнаганида, жамоа унинг учун ишлаши керак. Биз Роналдудан “Юве”да ўтган йиллар давомида қилган барча ишлари учун миннатдор бўлишимиз керак. Аммо, энди олдинга қадам ташлашимиз зарур. “Ювентус” Дибаланинг жамоаси бўлади. Роналду борлиги туфайли унинг кўрсаткичлари пасайиб кетди, лекин у жамоамизнинг асосий ўйинчисидир ва бу ҳаммага тушунарли”, дейди Кьеллини.

Эслатиб ўтамиз, “Кекса синьора” Роналду МЮга ўтганидан сўнг, Италия А сериясида ўтказилган иккита учрашувда мағлубиятга учради ва айни вақтда турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 3 турдан сўнг, 1 очкога эга.

Маълумот учун, Кьеллини 2005 йилдан бери “зебралар” сафида 537 ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урган ва 24 голли узатмани амалга оширган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×