Дибала 12 миллион эвазига “Рома”ни тарк этиши мумкин

Спорт

image

“Рома”нинг аргентиналик футболчиси Паоло Дибаланинг шартномаси тафсилотлари маълум бўлди. Келишувга кўра, футболчи 12 миллион евро эвазига клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналист Маттео Моретто ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчининг Рим клуби билан шартномасини бекор қилиш учун иккита банд бор. 12 миллион евро миқдоридаги компенсация миқдори мавжуд. Жорий йилнинг 15 январига қадар ёки 1 июлдан 31 июлгача мазкур суммани тўлашга тайёр бўлган аргентиналик футболчи ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Қайд этилишича, агар бирон бир итальян клуби қайтариб сотиб олиш бандини фаоллаштиришга қарор қилса, якуний қарорни “Рома” қабул қилади. Агар бирор чет эл клуби сотиб олиш суммасини фаоллаштиришга қарор қилса, якуний қарор Дибалада қолади.

Жорий мавсумда “Рома”нинг 30 ёшли ҳужумчиси Пауло Дибала “бўрилар” сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Паоло Дибала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made