Ди Мария кўзига ёш олиб, терма жамоа билан хайрлашди (видео)

Спорт

image

Америка кубоги финали Аргентина тема жамоаси етакчиларидан бири Анхель Ди Мария учун терма жамоадаги охирги ўйин бўлди. 

Шериклари томонидан киритилган голдан сўнг Ди Мария алмаштирилди. Унинг ўрнига ҳимоячи Николас Отаменди майдонга тушди. Захира ўриндиғига кетаётганда Ди Мария йиғлаб, мухлислар билан хайрлашди. 

36 ёшли Ди Мария терма жамоадаги фаолияти давомида жами 145 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урди ва 32 та голли узатмани амалга оширди. У терма жамоада 2 марта Америка кубоги, 1 марта Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Шунингдек, Ди Мария 2008 йилда Аргентина Олимпия терма жамоаси билан Олимпиада ўйинларида ғолиб бўлди.

Қайд этиш жоиз, 2024 йилги Америка кубоги Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси учун охирги қитъа биринчилиги бўлди, бироқ ҳозирча Мессини қачон терма жамоа билан хайрлашиши номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Америка кубоги Анхель Ди Мария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made