Деревянченко Головкинга қарши жанг учун тайёргарликни якунлади
Спорт
−
29 Сентябрь 2019
2671Украиналик боксчи Сергей Деревянченко собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг олдидан тайёргарликни якунлади.
“Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Машғулотлар режа асосида ўтди ҳамда барчаси яхши якунланди. Головкинга қарши жангда иложи борича тезроқ ҳаракат қилишим керак. Мени Жейкобсга қарши жангимда кучли боксчи эканлигимни исботладим”, деди Деревянченко.
Бокс мухлислари келаётган ҳафтада, Деревянченко-Головкин жангини 5 октябрь куни кузатиши мумкин.
Маълумот учун, Сергей Деревянченко 1985 йилда Украинада туғилган. Сергейнинг отаси бокс билан шуғулланган ва болалигидан унинг ўғли ҳам боксга меҳр қўйган. 10 ёшида Сергей ўз она шаҳри Феодосияда бокс билан шуғуллана бошлади. 2000 йилда у Украина болалар чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.