Ўзбекистонда сайлов
Жамият
−
26 Июль
7792Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Марказий сайлов комиссияси мажлисида маълум қилинди.
Сайлов органларининг Марказий сайлов комиссияси бошчилигидаги янги тизими жорий этилди. Яъни, сайланадиган ҳар беш нафар номзоднинг 2 нафари аёл киши бўлиши керак.
Шунингдек, депутатликка номзод сайланиш учун сайловчиларнинг нисбий кўпчилиги овозини олиши белгиланди. Унга кўра, номзод тегишли сайлов округида бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз тўплаган тақдирда депутат бўлиб сайланиши мумкин бўлади ва шу орқали такрорий овоз беришни ташкил этиш талаб этилмайди.
Маълумот учун, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларини депутатларини аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, депутатларнинг 75 нафари мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодга овоз бериш йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланади.
LiveБарчаси