Депутатлар пенсияни ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни маъқуллади

Жамият

image

2023 йилдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш тартибида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ушбу Қонун лойиҳасига кўра, 2023 йилдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақини пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган (3 888 000 сўм) миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олинади.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган (3 240 000 сўм) миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади. Хусусан,

•    304 минг нафар ёшга доир пенсиялар;
•    25,2 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар;
•    23 минг нафар боқувчисини йўқотганлар.

Таъкидлаш лозимки, пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи чегараси 3-маротаба оширилмоқда. Яъни, 1994 йил 1 июндан кучга кирган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг юқори чегараси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 7 баравари миқдорида белгиланган, кейинчалик ушбу миқдор 2007 йил 1 октябрдан 8 бараварга, 2019 йил 1 январдан 10 бараварга кўтарилган.

Қонун лойиҳасига мувофиқ кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан йилига қўшимча равишда 1,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг