Депутатлар боғчалар тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Жамият

image

Кеча, 22 октбярь куни Олий Мажлис парламент қуйи палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан катта қизиқиш билан кўриб чиқилди.

Депутат ва ишчи гурух аъзолари қонун лойиҳасининг ҳар бир бандининг моҳиятини ва натижадорлигини очиқ ҳам конструктив кўриб чиққан.

Мазкур қонун лойиҳаси 11 та боб ва 58 та моддадан иборат бўлиб, у мамлакатда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириш орқали мактабгача таълим билан болалар қамрови кўламини босқичма-босқич оширишга, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар, бюджет субсидияларни ажратиш ҳамда мактабгача таълим-тарбиянинг муқобил шаклларини жорий этишга кўмаклашади.

Қонун лойиҳаси мактабгача таълим ташкилотларининг ҳукук ва мажбуриятлари, уларни давлат аккредитациясидан ўтказиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензилаш, мактабгача таълим ва тарбия стандарти, иш режими, мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва улардан чиқариш ва бошқа кўплаб тартиб қоидалар эндиликда қонун доирасида белгилаб берилади.

Қуйи палата мажлисида бир овоздан қабул килинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни маъқуллаш учун Сенатга юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қонунчилик палатаси МТТ

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг