Депутат ва сенаторларнинг давлат органларига юборадиган сўровлари Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади
Жамият
−
18 Май 2019
2903Бундан буён депутат ва сенаторларнинг Вазирлар Махкамаси, давлат органларига юборадиган сўровлари тизимли равишда Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, сўровда қўйилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш устувор масала сифатида кўрилар экан. Яқинда Бош вазир иштирокида худди шундай муҳокама ташкил этилиб, депутат ва сенатор сўровларига етарли даражада эътибор қилмаган мансабдорларга чоралар кўрилган.
“Шунингдек, Вазирлар Махкамаси, вазирлик ва идораларда депутат ва сенатор сўровларини алоҳида рўйхатга олиш ва юритиш тизими йўлга қўйилибди ҳамда сўровларга жавоб биринчи раҳбар томонидан имзоланиши белгиланибди. Бу ҳақида палатанинг бугунги мажлисида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Мана буни ҳукумат томонидан халқ вакилларининг сўровига эътибор масаласидаги яхши прогресс, деса бўлади. Бундай ёндошув айрим ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар учун ҳам намуна бўлса ажабмас, деган умид уйғонаяпти негадир. Тағин билмадим...”, дейди Расул Кушербаев.
LiveБарчаси