Депутат Туркия байроғини йиртиб ташлади. Унга жиноят иши қўзғатилди
Олам
−
31 Январь 2020
10518Греция давлат арбоби, депутат Иоаннис Лагос Европарламентдаги нутқида Туркия байроғини йиртиб ташлади. Бу ҳақда Туркия маҳаллий нашрлари бонг урмоқда.
Депутат Европа парламентидаги нутқида доимий равишда Греция оролларидаги муҳожирларнинг ҳолати танқид қилинишини, аммо ҳеч ким муҳожирлар томонидан Греция фуқароларининг ҳуқуқлари қандай бузилаётганини сўрамаслигини айтди. У сўзлари сўнггида Туркия байроғи туширилган қоғозни йиртиб ташлади.
“Бошқа томондан, бизни Туркия билан алоҳида муносабатларимиз бор, яъни у (биз билан) истаганини қилади. Мигрантлар оқими мамлакатимизга кириб бормоқда. Мана турк байроғи. Уни нима қилиш керак? Йиртиб ташланг ва улоқтиринг! Биз бунга чек қўйишимиз керак ”деди Лагос Туркия қоғоз байроғини намойишкорона йиртиб.
Туркия Бош прокуратураси Иоаннис Лагосга қарши жиноий иш қўзғатди. Прокуратура хабарига кўра, Лагосга нисбатан Туркия Жиноят кодексининг 300-моддаси (давлат ҳокимияти рамзларини суистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. .
Маълумки, Туркия қўшниси Сурияда 10 йилдан буён давом этиб келаётган урушда энг катта ёрдам қўлини чўзган ягона мамлакат бўлди. Расмий Анқарага кўра, бугун Туркия тупроқларида 5 млнга яқин сурияликлар истиқомат қилмоқда. Улар учун Эрдўған бошчилигида қочоқлар лагерлари ташкил этилиб, турар-жой, кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминланди. Тиббий хизмат ва таълим бериш йўлга қўйилди. Сурияликлар жойлашган ҳудудларда ишлаш имкони яратилди. Булар учун мамлакат бюджетидан 50 млрд долларга яқин пул сарфланди.
Эрдўған ўз чиқишларида доимий равишда Европа мамлакатларини уруш ҳудудларини ташлаб кетган бегуноҳ қочоқларни мамлакатга киритмаганликда айблаб келади.