Депутат коррупционерларнинг қўл-оёғини кесишни таклиф қилди

Олам

image

Қирғизистон парламенти депутати Тозабек Икромов бугун, 12 апрель куни парламент йиғилишида коррупционерларнинг “қўл-оёғини кесиб” жазолаш кераклигини айтди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Йиғилиш Қирғизистон Бош прокурори иштирокида давлатда 2022 йилда қонун устуворлиги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ўтказилган.  Бош прокуратуранинг бу борадаги ҳисоботи эшиттирилган. 

Унда халқ депутати Тозабек Икромов коррупционерларга қарши чоралар кескинлашиши кераклиги ҳақида айтиб ўтган. У Чуй вилоятидаги “ер мафияси” аъзолари жавобгарликни ўз зиммаларига олмаслиги, судьялар эса ўзлари хоҳлагандек иш қилишлари ҳақида гапирган.

“Коррупцияда гумон қилинаётган давлат хизматчилари қўлга олинди, лекин улар жарима тўлаб, яна ўз ўрнига эга бўлишди. Айрим коррупционерлар депутатларга дарс ўтиб, фаолиятимизни танқид қилишмоқда”, дейди Икромов.

Шунингдек, депутат ўтган чақириқда коррупционерлар ва уларнинг фарзандлари давлат хизматига кира олмаслиги кераклиги ҳақида қонун лойиҳасини таклиф қилганини эслаган. 

“Тўғри, ўғил ота учун жавобгар эмас. Лекин коррупцияни қандайдир йўллар билан тўхтатишимиз шарт-ку. Агар керак бўлса, қўлларини, кейин оёқларини кесиб ташланглар”, дейди Икромов.

Тозабек Икромов ўзининг парламентдаги шов-шувли чиқишлари билан танилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Қирғизистон Тозабек Икромов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made