Депрессияни аниқлашнинг янги усули топилди

Саломатлик 5982
image

Иоганн Вольфганг Гёте номидаги Франкфурт университети олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, инсон юрагининг қисқариш частотаси унинг депрессия ҳолатида эканини кўрсатиши мумкин.

Олимларнинг фикрича, депрессияга учраган одамларда бир дақиқада юрак қисқариши, бундай муаммоси бўлмаган одамларникига нисбатан 10-15 марта кўпроқ бўлади.

“Ушбу тадқиқотда иккита инновацион элемент бир неча кун давомида кўнгиллиларнинг юрак ритмини доимий равишда қайд этиб борди ва депрессияни олдини олиши мумкин бўлган янги антидепрессант кетаминдан ҳам фойдаланилди”, деди Франкфурт университети профессори Кармен Шивек.

Беморлар антидепрессант кетаминни қабул қилгандан сўнг, мутахассислар яна кўнгиллиларнинг юрак уришини ўлчаб, нормал кўрсатгични аниқлашган. 

Антидепрессант сифатида айнан кетамин танланишига сабаб - анъанавий антидепрессантлар билан даволаниш бир неча ҳафта давом этиши мумкинлигида. Кетамин эса тез таъсир қилувчи антидепрессант бўлиб, кўпинча бир неча дақиқада натижа беради. 

Шундай қилиб, депрессияни аниқлашнинг яна бир усули топилди.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3
Теглар
t
×