Деновда Nexia трактор остига кириб кетди. Қурбон ва жароҳатланганлар бор

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарёда Nexia тракторнинг тиркамасига бориб урилиб, унинг тагига кириб кетди. Оқибатда машина салонида бўлган ҳайдовчининг отаси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 23:45 ларда Денов тумани Қизилжар маҳалласидан ўтувчи 4К-587 автомобиль йўлида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Nexia олдинда ҳаракатланиб кетаётган  ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 21 ёшли йигит бошқарувидаги тракторнинг тиркамасига бориб урилган ва унинг остига кириб кетган.

ЙТҲ оқибатида Nexia машинасининг олд ўриндиғида бўлган ҳайдовчининг отаси оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Бундан ташқари, орқа ўриндиқда бўлган икки йўловчи шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг