Деновда бир йилда 15 марта қоида бузган ҳайдовчи 17 яшар ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2021
6685Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига бир йил ҳам тўлмаган шахс Damas автомобилида 17 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 10 июнь куни туманнинг Себзор маҳалласи ҳудудида рўй берган. ЙТҲ оқибатида жабрланувчи 2004 йилда туғилган фуқаро олган жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Таъкидланишича, қоидабузар ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига бр йил тўлмаган бўлсада, мазкур ҳодисага қадар 15 марта қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилган. Бир марта ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини бажармаган, яна бир марта транспортлар оқимига қарама-қарши ҳаракатланган.
Эндиликда тумандаги Себзор маҳалласининг воқеа рўй берган қисмига радар ўрнатиладиган бўлди.
Маълумот ўрнида, Сурхондарё вилоятида 2021 йил бошидан бери 128 та ЙТҲда 98 фуқаро жароҳатланган, 52 киши ҳалок бўлган.