Демократлар Камола Ҳаррисни Байден ўрнига тобора кўпроқ қўллаб-қувватламоқда – CNN
Олам
−
20 Июль
9041АҚШ Демократик партиясининг тобора кўпроқ вакиллари вице-президент Камола Ҳаррисни бўлажак сайловларда президент Жо Байденга ягона муқобил сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълум қилинишича, Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари ўрнига айнан қандай номзод сайланиши ҳозирча аниқ эмас, бироқ кўпчилик демократларнинг айтишича, ҳар қандай танлов жараёнида Ҳаррис номзод бўлиш эҳтимоли ҳар қачонгидан ҳам юқори. Шу билан бирга, президентлик сайловларида Байден ўрнига Ҳаррисга альтернатива йўқлиги ҳақидаги келишув вице-президент демократларни ўз атрофида бирлаштира олгани билан эмас, балки умуман вазиятдан чарчаганлиги билан боғлиқ.
CNN маълумотларига кўра, демократлар Ҳаррис сайлов кампаниясини бошқа даъвогарларга қараганда тезроқ бошлай олишига ишониш мумкин. Бундан ташқари, АҚШнинг 59 ёшли вице-президенти Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга нисбатан “фаолроқ ва бақувватроқ” кўриниши ҳақида фикр ишлаб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, кўпчилик Ҳарриснинг Демократик лагердаги инқироз давридаги хатти-ҳаракатларини юқори баҳолаган. Вице-президент ҳеч қачон, ҳатто шахсий суҳбатларда ҳам Байден ўрнига ўз номзодини илгари суришга уриниб кўрмаган ва бу вақт давомида у доимий равишда Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбарини қўллаб-қувватлашини ва унга садоқатини билдирган.
Кеча, 19 июль куни “Axios”нинг хабар беришича, Байден Конгресс раҳбарлари, Демократик партия аъзолари ва дўстларининг босими ортиб бораётгани сабабли 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган пойгадан чиқишини эълон қилиши мумкин. “The Wall Street Journal” эса Харрис, агар у пойгадан чиқса, Байденнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод сифатида кўрилаётганини хабар қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь