“Демократик ислоҳотлар йўли биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир” – Мирзиёев
Жамият
−
24 Январь 2020
3670Хабарингиз бор, бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига мурожаатнома йўллаяпти.
Президент мурожаати аввалида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жамият ислоҳотларнинг асосий ташаббускори экани ва демократия Ўзбекистон учун ягона йўл экани таъкидланди.
“Барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун Ўзбекиcтон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиман, демократик ислоҳотлар йўли биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир” , деди Мирзиёев.
Президент 2019 йилдаги ишларга танқидий ёндашиб, ўз мулоҳазаларини билдирди.
“Барча даражадаги раҳбарлар эришилган дастлабки ижобий кўрсаткичларга маҳлиё бўлиб, хотиржамликка асло берилмаслиги керак. Янги парламент ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилда пировард мақсади Ўзбекистонда яшаётган кўпмиллатли халқимизнинг ҳаётини юксалтиришдан иборат бўлиши шарт”, деди Президент.