Де Брюйненинг нега “Реал”га қарши баҳсни ўтказиб юборгани маълум бўлди

Спорт

image

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне соғлиғи ёмон бўлгани учун “Реал”га қарши 1/4 финал биринчи ўйинида (3:3) иштирок этмади. Бу ҳақда “Daily Star” хабар берди.

Манбага кўра, футболчи ўйин бошланишига бир неча соат қолганда меҳмонхонада овқатдан заҳарланган. “Манчестер Сити” мутахассислари оммавий заҳарланиш эҳтимолидан жуда хавотирда бўлган, бироқ фақатгина бельгиялик футболчида ана шундай ҳолат кузатилган.

Жорий мавсумда Де Брюйне барча мусобақаларда 16 та учрашувда қатнашиб, 4 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этиш жоиз, “Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Англиядаги “Etihad stadium”да (Манчестер шаҳри) бўлиб ўтади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 00:00 да янграйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг