Де Брюйне Саудияга йўл олиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби футболчиси Кевин Де Брюйне  ёзда Саудия клубларидан бирига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Де Брюйне юқори маош эвазига “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкинлигини билдирган.

“Менинг ёшимда сиз ҳамма нарсага очиқ муносабат билдиришингиз керак. Саудия шайхлари менинг фаолиятимни ўзгартириши мумкин бўлган ақлбовар қилмас пуллар ҳақида гапирмоқда. Агар Саудияда икки йил ўйнасам, анча кўп пул ишлаб олишим мумкин. Европада бу пулларни топиш учун яна 15 йил футбол ўйнашим керак бўлади”, дейди  Де Брюйне.

Маълумот учун, Кевин Де Брюйне “шаҳарликлар” сафига 2015 йил келиб қўшилган ва ҳозирда клубдаги энг муҳим футболчилардан бири ҳисобланади. 33 ёшли ўйинчи “Ман Сити”да ҳафтасига 400 минг евро маош олади ва АПЛдаги энг кўп маош олувчи футболчилар қаторига киради.

Хабибуллоҳ Райимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Манчестер Сити Саудия Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made