Деҳқон хўжаликларининг ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинади

Жамият 8014
image

Деҳқон хўжаликларининг ердан умрбод фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Ушбу Қонун билан деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган.

Бунда ушбу Қонун кучга киргунга қадар мавжуд деҳқон хўжаликларига нисбатан амалдаги мулкий ҳуқуқлар сақланиб қолинади.

Амалдаги қонунга кўра, деҳқон хўжаликларига ердан умрбод фойдаланиш ва мерос қолдириш ҳуқуқи берилган.

Янги қонун қабул қилинса, деҳқон хўжаликлари ушбу ҳуқуқдан маҳрум этилади.

Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 3 июлгача муҳокама қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 340
Рейтинг: 2.9
t
×