Деҳқон бозорларининг қайси бирида энг арзон гўшт сотилаётгани маълум қилинди

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2 сентябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди. Натижаларга кўра, бозорларда гўштнинг нархи 42 000 сўмдан бошланиб, 68 000 сўмга сотилган. Энг арзон гўшт эса, Нукус шаҳрида қайд этилган. 

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 42 000 сўмдан 68 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (42 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори”да кузатилди (68 000 сўм).

Қўй гўшти 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (85 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (килограмм)

Натижаларга кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Термиз шаҳрининг Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (килограмм)

Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да (800 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (килограмм)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори” ва Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори”да (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5 600 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да (5 600 сўмдан) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача (литр)

Ўрнанишларга кўра, ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

гўшт

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг