Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбар бўлди

Спорт 985
image

Бугун, 9 июль куни ЎФА матбуот ва медиа департаментига янги директор тайинланди. Эндиликда таниқли шархловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан, спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади.

Маълум қилинишича, бу тайинлов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, матбуот ва медиа департаменти иш фаолиятини яхшилаш, терма жамоалар ва ўзбек футболига оид янгилик ва хабарларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, дея таъкидлади ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.2