Давлетов, Мирзиёева, Кудбиев... Ўзбекистондаги ёш раҳбар кадрлар рўйхати тузилди
Жамият
−
10 Октябрь 2019
11538“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрлар Топ-35 рўйхатини тузди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугун давом этаётган ислоҳотлар даврида ёш, прогрессив фикрлайдиган ва салоҳиятли кадрларга катта эътибор қаратилиб, улар стратегик муҳим соҳаларга жалб этилмоқда.
Сўнгги 3 йил мобайнида вазирлик ва идоралардаги муҳим лавозимларга ёш истиқболли бошқарув кадрлар тайинланди. Уларнинг аксарияти хорижда таҳсил олган, амалий тажрибага эга ва ўзини ижобий томондан кўрсата олганлар экани айтилади.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бугунги кунда ислоҳотлар марказида бўлиб, Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрлар Топ-35 талик рўйхатини тузди.
Унда 40 ёшгача бўлган, бошқарув лавозимида фаолият юритаётган кадрлар ўрин олган. Рўйхатни шакллантиришда уларнинг ташаббускорлиги, янги ғоя ва таклифларни илгари суриши, ўзгаришларга очиқлиги инобатга олинган, дейилади ҳаракат маълумотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь