Давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилади. Пахта бўйича ҳам ўзгаришлар бўлади

Жамият

image
Ўзбекистонда пенсия ҳисоблаш тартибида ўзгариш бўлади north_east

Ўзбекистонда пенсия ҳисоблаш тартибида ўзгариш бўлади

1 апрелдан Тошкентда уй сотиб олаётганда прописка талаб қилинмайди north_east

1 апрелдан Тошкентда уй сотиб олаётганда прописка талаб қилинмайди

Ўзбекистон Президенти “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар бергандик

Фармонга мувофиқ иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш соҳасида:

•    2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси ишлаб чиқариш ва мажбурий сотиш режасини, унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади ва давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилади;

•    2020 йилда солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган солиқ суммаси белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолда ушбу сумма учун солиқ тўловчиларга бюджет ҳисобидан Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда фоизлар тўлаш ҳамда ички бозорда сотилган маҳсулот бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби самарали йўлга қўйилади;

•    2020 йилда лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар камида икки бараварга қисқартирилади;

•    2020 йил 1 июндан бошлаб давлат улушига эга бўлган банклар трансформацияси бўйича “йўл харита”ларини амалга оширишга киришилсин, шу жумладан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий чакана банк хизматлари турларини кўпайтириш чоралари кўрилади;

•    2020 йил 1 июнга қадар экспортни олдиндан молиялаштиришга қаратилган Экспорт-кредит агентлиги ташкил қилинади;

•    2020 йилда “рақамли маркировка ва онлайн касса” лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш ҳамда “Э-омбор” товарларни ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича амалий чоралар кўрилади;

•    2020 йил 1 июндан бошлаб маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш, шунингдек, тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизмлари жорий этилади;

•    2020 йилда камида 800 мингта кенг полосали Интернет портлари яратилсин ва 12 минг километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Савдо-саноат палатасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу йўналишда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини, шу жумладан, “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги, “Давлат қарзи тўғрисида”ги ва “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳалари, Автомобиль йўлларини ривожлантириш ва Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиялари, Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва Сув хўжалигини ривожлантириш концепциялари, Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

пахта ғалла

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг