Давлатга хиёнатда айбланган Саудия шаҳзодаси ўлимга ҳукм қилинди

Олам 16077
image
-

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауднинг жияни Фаҳд бин Турки бин Абдул Азиз давлатга хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда унинг номи сир сақланишини хоҳлаган қариндоши Форс кўрфазини ўрганиш институтига (IGA) маълум қилди.

Манбага кўра, Фаҳд ибн Турки қирол Салмон ва унинг ўғли, Мудофаа вазири ва амалда мамлакатни бошқараётган Салмонни ағдариш мақсадида давлат тўнтариши ўтказишга тайёрланишда айбланган.

Манба IGA’га Ар-Риёддаги собиқ юқори мартабали амалдорнинг ёзма хабарларини тақдим этган. Унга кўра, бин Турки давлатга хиёнатда айбланиб, олий жазога ҳукм қилинган.

Бин Турки сентябрь ойида Aл-Жуф вилояти губернаторининг ўринбосари бўлган ўғли Aбдул Aзиз билан бирга коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган эди.

1983 йилда Саудия Aрабистони армиясига қўшилган Бин Турки AҚШ ва Буюк Британиянинг махсус операциялари бўйича ўқитилган ва ўтган йили ҳибсга олингунча генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 866
Рейтинг: 2.9
t
×