Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар автоматик равишда муҳокамадан ўчирилади
Жамият
−
22 Апрель 2020
3678Портал маъмурияти давлат тилидан бошқа тилдаги матнли лойиҳалар томонидан автоматик тарзда ўчирилиш ҳақидаги огоҳлантириш 20 апрелдан жойлаштирилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Давлат органлари лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) мустақил равишда ўзлари жойлаштиришади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон қилинади.
Шунга асосан, давлат тилида матни бўлмаган бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz портали маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантириш жорий йилнинг 20 апрелдан жойлаштирилди.
Шу билан бирга, Адлия вазирлиги экспертиза якунлари бўйича хулосада лойиҳа ўзбек тилида тақдим этилсин деб ёзади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 49-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Администрацияга давлат тилида, зарурат бўлганда – бошқа тиллардаги таржимаси билан бирга киритилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ҳукуматнинг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 40-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилиши лозим”, дейилади вазирлик ахборотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь