Қирғизистонда давлат тилида ёзилмаган кўча номлари ва баннерлар олиб ташланмоқда

Олам

image

Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек шаҳрида давлат тилида ёзилмаган ҳамда тасдиқланган лойиҳа кодексига зид равишда ўрнатилган кўча номлари ва реклама ёзувлари олиб ташланмоқда. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Маълумотларга кўра, рекламалар ва кўча номлари мамлакатдаги тасдиқланган лойиҳа бўйича оқ рангда, кўк рангли ёзув ва белгилар билан тайёрланиши керак.

“Сўнгги пайтларда тегишли идораларнинг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан жисмоний шахслар ва уй-жой мулкдорлари томонидан хатоликларга йўл қўйилган белгиларни ўрнатиш, давлат тили қоидаларини бузиш, тасдиқланган лойиҳа кодексига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу борада туман ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўрганишлар, рейдлар ўтказилмоқда”, деб баёнот берган шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Ҳукумат аҳолини қонуний талабларга риоя қилишга чақириб, “Давлат тили тўғрисида”ги конституциявий қонунга кўра, кўча номлари фақат қирғиз тилида ёзилиши кераклигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистонда реклама материалларини тайёрлаш, эълон қилиш ва тарқатишда давлат тилига оид талабларга амал қилмаслик учун жавобгарликни белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон Бишкек давлат тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг