Давлат тиббий суғуртаси жамғармасида тайинловлар бўлди
Жамият
−
30 Октябрь 2023
5041Зоҳид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Зоҳид Эрматов ушбу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан тайинланган. Шу муносабат билан у Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
Шунингдек, Эрматовнинг ўрнига Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Шуҳрат Тўланбоевич Иноятов тайинланган.
Бундан ташқари, Улуғбек Меҳмонович Қандимов ҳам Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Маълумот учун, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 1 декабрдаги қарори билан ташкил этилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь