Хорижий давлатлар раҳбарлари Мирзиёевни қутламоқда

Жамият

image

Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни. Мирзиёев 67 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан Президент Мирзиёев номига самимий қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан қутлов мактублари келди. 

Шунингдек, Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Беларусдан Александр Лукашенко Ўзбекистон раҳбарига телефон қилиб, уни таваллуд айёми билан қутлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made