Давлат қимордан 522 489 доллар фойда кўргани айтилди
Олам
−
03 Октябрь 2023
124902023 йилнинг январь-август ойлари натижаларига кўра, Қирғизистонда иккита казино фаолиятидан тушган солиқ тушумлари 46 миллион 350 минг сом (тақрибан 522 489 АҚШ доллари)ни ташкил этди. Бу маълумотлар мамлакат Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган.
Қайд этилишича, охирги бир ой давомида ушбу солиқ туридан ғазна 14 миллион 850 минг сом (167 399 АҚШ доллари)га тўлдирилган.
Бундан ташқари, ғазнага букмекерлар ва лотереялар фаолиятидан яна 1,4 миллион сом (15 781 АҚШ доллари), компьютер симулятори ўйин автоматларидан 80 минг сом (901 АҚШ доллари) келиб тушган.
Шу тариқа, жорий йилнинг атиги саккиз ойида мамлакат бюджети қимор ўйинларидан 47 миллион 830 минг сом (539 172 АҚШ доллари)га тўлдирилган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг июнь ойи охирида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қирғизистонда қимор ўйинларини қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Кейин Вазирлар Маҳкамасига ушбу бозордаги ўйин қоидаларини тезроқ ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Барча керакли қоидаларни ишлаб чиқиш учун расмийларга уч ҳафта вақт керак бўлди. Ҳужжатга кўра, Фақат Масъулияти чекланган жамият ёки Ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар 10 йил муддатга берилган лицензия асосида қимор фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
LiveБарчаси