Давлат хизматлари марказида маданиятли хизмат кўрсатилади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида ўтказилган фаоллар йиғилишидан сўнг, шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган бўлиб, фуқароларга юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Нотариал хизматлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш, фуқаролик паспортини расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқа хизматлар шу ернинг ўзида амалга оширилади. 

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончаси, кафе, китоб жавонлари, бепул Wi-Fi ташкил этилган. Бу ерга келганлар улардан фойдаланиб, кутиш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.

Марказга келолмайдиган ҳамда олис овул ва маҳаллаларда яшайдиган аҳоли учун махсус транспортларда жойларга чиққан ҳолда хизмат кўрсатилади.   

Президент Халқ қабулхонасининг марказдаги бўлимига кириб, ходимлар билан суҳбатлашди. Аҳоли қандай масалалар бўйича мурожаат қилаётгани билан қизиқди.

Шу ерда Навоий вилоятида тадбиркорлик, кичик бизнес ва ҳунармандликни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хусусан, эксперимент тариқасида “Навоий – тадбикорлар вилояти” лойиҳаси амалга оширилади. Бунда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказишда давлат божи икки баробар камайтирилади. Қатор хизмат кўрсатиш соҳаларига имтиёзлар берилади.

Ўзбекистон раҳбари марказда тадбиркорлар учун хизматларни кенгайтириш, хусусан, уларга ер ажратиш, қурилишга рухсат олиш каби жараёнларни интеграциялаш бўйича кўрсатмалар берди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made