Давлат “Coca-cola”даги улушини сотиб нимага эришади?

Жамият 6816
image

Давлат активларини бошқариш агентлиги мунозараларга сабаб бўлаётган “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушининг сотилиши юзасидан маълумот берди.

“Бозор иқтисодиёти шароитида давлат фақат стратегик аҳамиятга эга корхоналар, яъни табиий монополия субъектлари, мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида фаолият юритадиган корхоналарга эгалик қилади”, дея таъкидлади агентлик Матбуот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов.

Унга кўра, давлат бу каби корхоналарда фақатгина давлат органи сифатида тартибга солувчи функцияни бажаради, улар фаолияти самарадорлигининг янада ошишидан манфаатдор сифатида улардан солиқ кўринишида даромад олади.

“Coca-cola” корхонаси ҳам солиқ тўловчи, у хоҳ давлат улуши бўлсин, хоҳ хусусий бўлсин – солиқ тўловчи! Шу билан бирга, давлат улуши бугунги дунё бозори нархларида сотиладиган бўлса, давлатнинг ушбу корхонадан камида 30 йил оладиган дивидендини бугун бюджетга тушуши демакдир, бу жуда муҳим!”, дея компаниядаги давлат улуши сотилишини изоҳлади Ибодов.

Аввалроқ, компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнининг иккинчи босқичи бошлангани ҳақида хабар бергандик. Биринчи босқичда компаниянинг давлат улушини сотиб олиш учун талабгорлар рўйхатга олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 235
Рейтинг: 3
Теглар
t
×